АсосийСПОРТ

Криштиану Роналду 2 млрд доллар ишлаб топган илк амалдаги спортчига айланди

Forbes маълумотларига кўра, у 2026/2027 йилги мавсумда Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клубидаги фаолияти ва реклама шартномаларидан жами 300 миллион доллар даромад олади.

'Криштиану Роналду 2 млрд доллар ишлаб топган илк амалдаги спортчига айланди'ning rasmi

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду фаолияти давомида 2 миллиард доллар даромад қилган илк амалдаги спортчи бўлди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Маълум қилинишича, 2026/2027 йилги мавсумда ҳужумчи Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клубидаги фаолияти учун 250 миллион доллар, реклама шартномалари ва бошқа бизнес лойиҳаларидан эса 50 миллион доллар даромад олади.

Forbes маълумотларига кўра, келаси йили АҚШнинг "Интер Майами" клуби аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ҳам жами 2 миллиард доллар даромад чегарасидан ошиши кутилмоқда.

41 ёшли Криштиану Роналду Чемпионлар лигасининг беш карра ғолиби, Европа чемпиони ва Миллатлар лигасининг икки карра ғолиби ҳисобланади.

Шунингдек, португалиялик футболчи миллий терма жамоалар, Европа чемпионатлари, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари тарихидаги голлар сони бўйича рекордларга эга.

Роналду 2022 йил декабридан буён "Ал-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар