1

Футзал. ЖЧ-2016 қуръасида Ўзбекистон термаси 4-саватчадан жой олди

СПОРТ 19.05.2016, 15:53
Футзал. ЖЧ-2016 қуръасида Ўзбекистон термаси 4-саватчадан жой олди

Эртага Тошкент вақти билан 04:00да 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ташкиллаштирилади, деб хабар бермоқда ЎФА расмий сайти. 

Ўзбекистон терма жамоаси қуръада Куба, Мозамбик, Қозоғистон, Озарбайжон ҳамда Вьетнам терма жамоалари билан бирга 4-саватчадан ўрин олади. Қуйида барча саватчаларни келтириб ўтамиз:

1-саватча
Колумбия
Бразилия
Испания
Италия
Аргентина
Россия

2-саватча
Эрон
Украина
Португалия
Парагвай
Миср
Коста Рика

3-саватча
Соломон Ороллари
Таиланд
Марокаш
Панама
Гватемала
Австралия

4-саватча
Куба
Мозамбик
Қозоғистон
Озарбайжон
Ўзбекистон
Вьетнам

Жамоалар 6 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун курашга киришишади. Ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўрин эгалари, шунингдек энг яхши натижа қайд этган 4та учинчи ўрин соҳиблари  нимчорак финалга йўл олади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1