Apple компанияси раҳбари Тим Кук ўзининг Амстердамга ташрифи чоғида қадимий суратлардан бирида iPhone кўрганини маълум қилди. Кук ҳазил билан гаджет XVII асрда яратилган дейиш мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда Apple раҳбари CNBC телеканалига маълум қилди.
Дастур бошловчиси Кукдан iPhone қачон кашф этилганини биласизми деган саволига Apple раҳбари “Яқингача мен бунинг жавобини билишимнгиа ишонардим, аммо ҳозир ҳаммаси ўзгарди”. Ўтган кечада биз Нелли билан Рембрандт картиналарини томоша қилишга бордик, мен унинг асарларидан бирини кўриб ҳайратга тушдим. Унда iPhone бор эди”, — ҳазиллашди Кук.
Унинг бу топилмасига Twitter фойдаланувчилари ҳам эътибор беришди, айримлар iPhone тасвирланган картинани ўз саҳифаларида чоп эта бошлашди. Бироқ кейин ушбу картина голландиялик рассом Питер де Хох томонидан чизилгани маълум бўлди.
ҲИНДИСТОНДА ДУНЁДАГИ “ЭНГ ОҒИР” ҚИЗАЛОҚ ТУҒИЛДИhttps://t.co/4R0QG1aMj8 pic.twitter.com/zgAhzgo3op
— DARAKCHI.UZ (@darakchi_news) 26 мая 2016 г.