АсосийDunyo

Жанубий Кореяда бекорчилар чемпионати ўтказилди

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида бекорчилар чемпионати ўтказилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.  

Мазкур чемпионатда 70 га яқин одам қатнашди. Улар 90 дақиқа давомида ҳеч нима қилмай, бекорчилик билан шуғулланиш учун шаҳардаги истироҳат боғларидан бирига тўпландилар. Бу мусобақанинг номи Space Out Competition бўлиб, у 2014 йилдан бери ўтказиб келинади. Уни рассом Вупс Ян ўйлаб топган.

Мусобақа қатнашчиларига телефондан фойдаланиш, гаплашиш, соатга қараш, ухлаш, кулиш тақиқланади. Ҳар 15 дақиқада иштирокчиларнинг пульси текширилади. Текширув жараёнида кимнинг юрак уриши меъёрида бўлса, ўша одам ғолиб ҳисобланади.

Вупс Яннинг маълумот беришича, мусобақада қатнашиш учун 70 та жойга 2 мингта одам даъвогарлик қилган. 70 та одамни танлаб олиш учун, яна кичкина танлов ўтказишга тўғри келган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар