АсосийJamiyat

Самарқандда "Зил" ёниб кетди (видео)

'Самарқандда "Зил" ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Бир муддат Самарқандда озиқ-овқат дўконлари ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, Самарқанд шаҳрининг икки МЧЖ биносида ҳам ёнғин чиққанди. Шунингдек, 8 июнь куни вилоятнинг Оқдарё туманидаги қабристонда ёнғин юз берди.

Жорий ҳафтада юз берган 4-ёнғин ҳақида вилоят ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишча, ҳодиса кеча, 9 май куни соат 10:02 да Ургут туманида жиззахлик фуқаро бошқарувидаги "Зилʼʼда содир бўлган. 

Юк автомашинасига юкланган сомон тойларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:11 да етиб бориб, ёнғин соат 10:15 да қуршаб олинган ва соат 10:50 да бартараф этилган.

"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текширив ишлари олиб борилмоқда. Батафсил бу ҳақида маълумот берилади",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар