Аввал хабар қилганимиздек, Қозоғистон Республикасининг Жамбул области Жамбул районида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учради.
Ташқи меҳнат мигарцияси агентлиги тҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги бошқа юк мошинаси бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган 4 та мошинага урилиши натижасида ушбу мошиналар ёниб кетган.
Ушбу ҳодисалар оқибатида 1 киши вафот этган, 10 киши (шундан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси) эса тан жароҳати олган.
Жароҳат олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган. Вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Ҳозирги вақтда ҳодиса Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонаси меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташеси томонидан назоратга олинган.






