1

Қозоғистонда 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ҳалокатга учради (видео)

ЖАМИЯТ 15.06.2022, 09:42
Қозоғистонда  31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ҳалокатга учради (видео)

Қозоғистон Республикасининг Жамбул области Жамбул районида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга  учради. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 15 июнь куни соат 06:45 да Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, бугун, 15 июнь куни Қозоғистон вақти билан соат 03:10 да Жамбул области Жамбул районидан ўтувчи “Алмата-Тошкент” автомобиль йўлининг 545 км. да Қозоғистон Республикаси “Қизил тан” қишлоғидан 7 км узоқликда трикотаж маҳсулотлари ортилган юк машинасининг ёниши оқибатида, автомобиль йўлида тирбандлик юзага келганлиги натижасида соат 03:40 ларда “Алмата-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси 2 та йўловчи ташиш автобуси ва 1 та енгил автомобиль билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув оқибатида ушбу автотранспорт воситаларида ёнғин келиб чиққан.  

Ёнғин содир бўлган автобусларнинг бирида 31 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ва улардан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати билан Тараз шаҳар тиббиёт масканига олиб борилган. Ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Дўст Қозоғистон масъуллари юзага келган мазкур бахтсиз ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатишда яқиндан кўмак беришмоқда.

Ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан маълумот алмашинуви давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1