1

Самарқандда йўлнинг юзидаги дўкон ёниб кетди

ЖАМИЯТ 28.06.2022, 20:29
Самарқандда йўлнинг юзидаги дўкон ёниб кетди

Бугун, 28 июнь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги савдо дўконида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, автомобиль йўлининг ёқасида жойлашган, 1989 йилда тўғилган фуқаро Ш.У. га тегишли бўлган енгил конструкцияли савдо дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Ҳодисани бартараф этишга ФВБнинг 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилгани айтилмоқда.  

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа натижасида омборхона ва савдо дўконининг тахминан 100 кв.м майдонда шифт, том қисми ва савдо дўкони ичидаги аралаш маҳсулотлари ёниб, зарарланган.  

"Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1