1

1 июлдан фойдаланилмаётган кўчмас мулкка солиқ механизми қўлланилмайди

ЖАМИЯТ 28.06.2022, 21:04
1 июлдан фойдаланилмаётган кўчмас мулкка солиқ механизми қўлланилмайди

Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилиги соддалаштирилмоқда. Давлат раҳбари “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан фойдаланилмаётган кўчмас мулк обектларига таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бекор қилинади. Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек, тугалланмаган қурилиш обектлари ҳамда ушбу обектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари қўлланилмайди, солиқ имтиёзлари ва преференсияларнинг амал қилишини тўхтатиш бекор қилинади.

Шунингдек, ҚҚС маъмуриятчилиги ҳам соддалаштирилади:

  • мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилади;
  • солиқ органлари мониторинги давомида тадбиркорлик субектлари фаолиятида солиқ хавфи ҳолатларининг аниқланиши ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлади;
  • юқори хавф даражаси аниқланган тадбиркорларнинг ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан 5 кун олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади. Ушбу муддатда камчиликларни бартараф этиш имконияти берилади. Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаса, ҚҚС гувоҳномаси тўхтатиб турилади.

Амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлиши ёки солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганлик ҳолатлари бундан мустасно.

Шу жумладан, 2023 йил 1 мартга қадар:

  • ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар) идентификация кодлари (MXIK)ни нотўғри акс эттирганлик учун молиявий жарима қўлланилмайди;
  • хўжалик юритувчи субектлар асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларини ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни “E-aktiv” ААТ акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади.


Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1