1

Хотин-қизларга берилган тавсияномалар нега ДТМ сайтида кўринмаяпти?

ЖАМИЯТ 29.06.2022, 13:53
Хотин-қизларга берилган тавсияномалар нега ДТМ сайтида кўринмаяпти?

Қоидага кўра, абитуриенларда қандайдир имтиёз мавжуд бўлса, бу ҳақдаги маълумот ДТМ сайтида автоматик кўринади. Чунки имтиёз олганлар рўйхати тегишли ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида базага киритиб қўйилган бўлади. Фақат чет тиллари, масалан IELTS сертификатини қўлда киритиш керак. Бу ҳақда ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев ёзмоқда.

Кўплаб абитуриентларда менда хотин-қизларга берилган тавсиянома бор эди, лекин у ДТМ сайтида кўринмаяпти, дейишмоқда.

ДТМнинг маълум қилишича, Олий ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномага эга хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотларни ҳозирча ДТМга тақдим этмаган. Чунки ҳали тавсиянома бериш жараёнлари тўлиқ якунлангани йўқ.

Шу сабабли мабодо сизда тавсиянома бўлсаю, лекин ДТМ сайтида кўринмаётган бўлса, хавотир олманг. Қабул якунлангунга қадар бу ҳақда маълумот киритиб қўйилади.

Эслатма: жорий йилда аёлларга 2 та турдаги тавсияномалар берилмоқда: бири эҳтиёжманд хотин-қизларга бериладиган 2 000 та грант квотаси учун тавсиянома, иккинчиси 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун тавсиянома.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1