1

“Халқлар дўстлиги куни” доирасида “Дўстлик фестивали”га бағишланган видеороликлар танловини эълон қилинди

ЖАМИЯТ 29.06.2022, 18:59
“Халқлар дўстлиги куни” доирасида “Дўстлик фестивали”га бағишланган видеороликлар танловини эълон қилинди

Ўзбекистон Миллиймедиа ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги қатор ташкилотлар билан биргаликда “Дўстлик” видеороликлар танловини эълон қилмоқда. Бу ҳақда Қўмита мутбуот хизмати хабар бермоқда. 

30 июль - “Халқлар дўстлиги куни” доирасида “Дўстлик фестивали”га бағишланган мазкур танлов Ўзбекистонда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятларининг фаолияти, хорижий мамлакатлар билан маданий, гуманитар ва дўстлик алоқаларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида турли миллатлар тили, маданияти, анъаналари, урф-одатларини асраб авайлаш ва ҳурмат қилиш ғояларини акс эттиради. 

Танлов қуйидаги  номинациялар бўйича ўтказилади:

1. “Дўстликни тараннум этган энг яхши ролик”. 

2. “Миллатлараро тотувлик акс эттирилган энг яхши кўрсатув, репортаж, фильм”.

Ҳар бир номинациялар бўйича танлов ғолиблари алоҳида тартибда

1-ўрин – 25 000 000  сўм;

2-ўрин – 20 000 000  сўм;

3-ўрин – 15 000 000 сўм пул мукофотлари

Шунингдек, 5 та раҳбатлантирувчи ўрин – 10 000 000 сўмдан мукофотланади.

Дўстлик видеороликлар танлови ғолиблари 2022 йил 30 июль куни “Ҳалқлар дўстлиги куни” муносабати билан ўтказиладиган “Дўстлик фестивали” байрами тадбирида тақдирланадилар.

Видеороликлар 2022 йилнинг 20 июль кунига қадар Қўмита матбуот хизматига юборилиши лозим.

Телеграмм канал - +998 98 304-61-08

         Батафсил маълумотларни Қўмитанинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларидан олишингиз мумкин.

www.interkomitet.uz

t.me/millatlararoqo‘mita

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1