1

Карманада имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖлар аниқланди

ЖАМИЯТ 01.07.2022, 15:53
Карманада имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Кармана филиалининг мурожаатига асосан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “K.Y.” ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Н.Ж. ва “K.D.” МЧЖ масъул шахслари банкдан замонавий иссиқхона қуриш мақсадида ажратилган 150 млн сўм имтиёзли кредит маблағини “K.D.” МЧЖ ҳисоб-рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1