Самарқандда фуқаролар ЙПХ инспекторининг қўлидаги "жезль"ни тортиб олиб, синдириб ташлади

ЖАМИЯТ 05.07.2022, 08:32
Самарқандда фуқаролар ЙПХ инспекторининг қўлидаги "жезль"ни тортиб олиб, синдириб ташлади

Самарқанд шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмаган 2 нафар шахсларга жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Яна икки нафарига 15  суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу шахслар ЙПХ инспекторининг қўлидаги тўхтатиш таёғи(жезль)ни тортиб олиб, синдириб ташлаган. Ўзига эса тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1