АсосийDunyo

Татаристонда сайр қилувчи қайиқ чўкиб кетди

'Татаристонда сайр қилувчи қайиқ чўкиб кетди'ning rasmi

«Дастлабки маълумотларга кўра, 10 июль куни тушдан кейин Аракчино яқинидаги Волга дарёсида сайр қилувчи қайиқ чўкиб кетди. Йўловчилар зудлик билан қайиқлар ёрдамида қутқариб олинди», — дейилади Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Марказий туманлараро тергов бошқармаси матбуот хизмати хабарида, деб ёзади Замон интернет нашри.

Терговчилар ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатган.

Бошқарманинг аниқлик киритишича, кемадан қутқарилган 34 нафар йўловчининг барчаси соғлом, улар қирғоққа олиб чиқилган. Ҳозирда ғаввослар чўкиб кетган кемани текширмоқда.

    Бошқа янгиликлар