Хонанда Канизадан турмуш ўртоғи билан тушган суратини талаб қилишмоқда.
Канизанинг “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги мухлислари тўйдан кейинги суратларда ёлғиз тушаётгани ва турмуш ўртоғининг кимлиги ва суратини сир тутаётгани учун уни ёлғондан турмушга чиққанликда айблашмоқда, деб ёзади “Diydoraziz” нашри.
Каниза ўз ўрнида унинг шахсий хаётига ҳеч кимнинг аралашишга хаққи йўқ эканлигини таъкидламоқда. У хақиқатан турмушга чиққанини ва хозир ёлғиз эмаслигини айтсада, мухлислар ундан турмуш ўртоғининг расмини талаб қилишдан чарчашмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни хонанда “Истиқлол” санъат саройида ўзининг яккахон концерт дастури, таваллуд айёми ҳамда тўйини нишонлаган эди.