Қозоғистоннинг Олма-ота вилоятида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида жорий йил 14 май куни автоҳалокатга учраб, шифохонада ётган юртдошимиз М.А.нинг қариндошлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилиб, уни Ўзбекистонга қайтаришни сўраган.
Ушбу мурожаат Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Қозоғистон Республикасидаги вакили ва мамлакатимизнинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида тезкорлик билан ўрганилиб, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгач, махсус автомобилда шифокор ҳамроҳлигида Ватанга қайтарилди.