Келаётган 7 кунликда Шохимардонсой, Исфайрамсой ва Сўх дарёларида сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет“ бош директори Ш. Ҳ. Ҳабибуллаев хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 18 июлдан 24 июлга қадар Фарғона вилоятига қўшни Қирғизистондан оқиб келувчи дарёларда гляциал(муз) вазият туфайли сув тошқин хавфини эълон қилди.
Мазкур ҳудудларда яшовчи ва дам олувчилардан хушёр бўлишлари сўралади.






