АсосийСОҒЛИҚ

Қуёш нури аллергик реакцияни келтириб чиқариши мумкин

Шу кунларда кузатилаётган аномол иссиқ ҳарорат юрак-қон томир, бронхиал астма ва бошқа сур...

Шу кунларда кузатилаётган аномол иссиқ ҳарорат юрак-қон томир, бронхиал астма ва бошқа сурункали хасталиклардан азият чекувчи беморлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида хабар бергандик.

Мутахассислар жазирама кунларда қуёш нури аллергик реакцияларни келтириб чиқариши ҳақида ҳам огоҳлантирмоқда.

Хусусан, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг маълум қилишича, терининг қуёш нурига сезгирлиги ошиши натижасида юзага келадиган касаллик фотодерматит деб аталади. Статистик маълумотларга кўра, бу хасталик дунё аҳолисининг тахминан 20 фоизида учрайди.

— Қуёш нурининг ўзи аллерген ҳисобланмайди, — дейди марказ раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Бироқ ультрабинафша нурланиш тери ёки инсон танасидаги ҳар қандай модда билан ўзаро таъсирга киришганда, аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин.

Оқибатда кўкракнинг юқори қисми, бўйин, қўл соҳаларида пуфакча, қавариқ, қизил доғ, куйиш кўринишидаги турли тошмалар юзага келади. Баъзан терининг қипиқланиши, қичишиши ва шишлар ҳам кузатилади.

Тошмалар жазирама таъсир қила бошлаган илк соатлардан то ҳафта давомигача ҳосил бўлади.

Кўпинча фотодерматит белгилари муолажалардан сўнг йўқолиб кетади. Аммо бу ҳолат инсонни умр бўйи таъқиб қилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Хўш, бундай вазиятда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозим?

 Аввало, соат 10:00 дан 15:00 гача соя-салқин жойларда бўлиш тавсия этилади.

Имкон қадар ёпиқроқ кийиниш керак.

 Сезувчан тери учун мўлжалланган қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

 Баъзи дорилар фотодерматитни келтириб чиқариши ёки хасталикни кучайтириши мумкин. Шу боис препаратнинг қўллаш кўрсатмаларини диққат билан ўқиш ёки шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

 Атопик дерматитни даволашда қўлланиладиган Элидел ёки Протопик суртмаларидан фойдаланаётган беморларга қуёшда юриш тақиқланади. Ёки бу воситаларни тушдан сўнг оқшомга қадар ишлатган маъқул.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эбола тизгинланмаяпти: авиақатновлар тўхтатилди, вирус эса тарқалишда давом этмоқда'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 25.05.2026 04:04

    'Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 07:12

    Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари

    Нафас машқлари стрессни бир неча дақиқада камайтириши мумкинлиги илмий тадқиқотларда тасдиқланмоқда.

    'Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:53

    Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус

    Эбола вируси нима ва у қандай тарқалади?

    'Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:31

    Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?

    Ҳантавирус асосан кемирувчиларда учрайдиган вирус бўлиб, инсонга уларнинг сийдиги, ахлати ёки сўлаги орқали юқади.

    'Мияни узоқ йиллар фаол сақлашга ёрдам берувчи 3 оддий одат'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 18.05.2026 06:10

    Мияни узоқ йиллар фаол сақлашга ёрдам берувчи 3 оддий одат

    Мутахассислар бунга ёрдам берувчи 3 асосий усулни тавсия қилди.

    'Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади'ning rasmi

    СОҒЛИҚ 17.01.2026 10:58

    Энди сил ва ўпка касалликлари сунъий интеллект орқали ташхисланади

    Ўзбекистонда сил ва ўпка касалларини сунъий интеллект орқали ташхислаш йўлга қўйилди.