АсосийDunyo

Apple миллиардинчи iPhone’ни сотди

Apple ижрочи директори Тим Кук корпорация ҳисоб бўйича миллиардинчи iPhone сотганини маълум қилди. Кук бу ҳақда Купертинода (АҚШ, Калифорния штати) компания ходимлари билан учрашув пайтида эълон қилди, дея хабар беради РИА Новости.

“Биз навбатдаги босқични босиб ўтдик”, — дейди Кук. У Apple ҳеч қачон ҳаммадан кўп даромад олишни мақсад қилмаганини айтди. “Биз дунёни ўзгартирадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга урунганмиз”, деб айтди Кук. Ҳар куни компанияга меҳнати сингаётган корпорация ходимларига Тим Кук минатдорчилик билдирди.

iPhone савдоси сўнгги вақтларда бозордаги рақобат сабабли тушиб бораётганди. Аммо ушбу гаджет Кукнинг фикрича, энг омадли маҳсулот бўлиб, бутун дунё бозорига тарих нуқтаи назаридан ҳам таъсир кўрсатди.

Бошқа янгиликлар