АсосийDunyo

АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Тайванга келди (видео)

'АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Тайванга келди (видео)'ning rasmi

АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга қўнди.  

Юқори амалдорнинг бу ташрифи Хитой ҳукуматида кескин норозилик уйғотди. 

Пекиннинг Хитой Коммунистик партияси мазкур ташрифни ўз суверенитетига қарши кураш деб ҳисоблаган ва унга  қарши қаттиқ огоҳлантиришлар берган. Бироқ Нэнси ташрифи билан боғлиқ бундай нуқтайи назарни рад этган. Айни дақиқаларда ижтимоий тармоқни ларзага келтираётган хабарлар ҳақиқатми? Уруш бошланиши кутилмоқдами? Агар йўқ бўлса, бу ташрифдан мақсад нима?

Гап шундаки, Пелоси хоним айни вақтда Пекин ўз ҳудуди деб даъво қилаётган Тайван оролига чорак аср давомида ташриф буюрган ва у эртага, чоршанба куни Тайван президенти ҳамда ўзини-ўзи бошқарадиган демократия қонунчилари билан учрашмоқчи.

Хабарларга асосан, куни кеча Хитой етакчиси Байден билан қарийб 2 соат давом этган суҳбатда АҚШ раҳбариниТайван билан муносабатлар юзасидан огоҳлантирган. Байденга Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг оролга эҳтимолий сафари АҚШ-Хитой муносабатларидаги кескинликни ошириши таъкидланган. Лидерлар Россиянинг Украина ҳарбий ҳужумидан тортиб, жаҳон иқтисодиётигача бўлган бир қатор мунозарали масалаларни муҳокама қилишган.

Хитой ва Тайван: вазият жиддийми?

Маълумотларга кўра, Хитойнинг жануби-шарқий қирғоғидан тахминан 100 мил узоқликда жойлашган, 24 миллион кишилик ўзини ўзи бошқарадиган орол бўлган Тайван, Украина каби, анча кучлироқ авторитар қўшни билан зиддият  остида йиллар давомида яшаб келаётган динамик демократик давлатдир.

Россиянинг Украинага қарши бошлаган "ҳарбий операцияси"  Тайван билан ўхшаш экани айтилмоқда. Бироқ ҳодиса глобал чақнаш нуқтаси бўлган шарқда юз бераётгани бундан ҳам ҳалокатли бўлган можарога олиб келиши мумкинлигини таъкидланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар