1

Қозоғистонлик генерал-майор тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди

ДУНЁ 07.08.2022, 12:39
Қозоғистонлик генерал-майор тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди

Олмаотада коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинган генерал-майор Жайлаубек Халиқули тергов изоляторида ўлик ҳолда топилган.

 Олмаота ва Оқмўла вилоятлари полиция бошқармасининг ҳибсга олинган собиқ бошлиғининг жасади эрталаб қоровул томонидан топилди, деб ёзади Kapital.kz.

“Қамоққа олинган Холиқули Ж.нинг жасадини қоровул эрталаб соат 7 ларда топди. Муассаса навбатчиси зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатди. Кўрилган чораларга қарамай, судланувчини қутқариб қолишнинг имкони бўлмади. Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам бригадаси механик асфикция натижасида ҳалок бўлганини маълум қилди”, — дея хабар берди Қозоғистон Республикаси ИИВ  матбуот хизмати.

Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи, прокуратура вакиллари ва вилоят ИИБ раҳбарияти етиб келган. Бошқа маҳбуслар билан суҳбат ўтказишган. Текширув натижасида унга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилгани аниқланмаган. “Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан ички аудит тайинланган бўлиб, унинг натижаларига кўра амалдаги қонунчиликка мувофиқ чора-тадбирлар кўрилади”, — дея қўшимча қилган матбуот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1