1

Тайвань Хитойга жавобан ўз машғулотларини бошлайди

ДУНЁ 08.08.2022, 23:10
Тайвань Хитойга жавобан ўз машғулотларини бошлайди

Унга оғир артиллерия жалб қилинади.

Тайвань қуролли кучлари 9-11 август кунлари орол жанубида ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Zamon.uz' нашри хабар бермоқда.

“Тўққизинчи ва ўн биринчи август кунлари Фэнган денгиз порти атрофида оғир артиллерия билан ўқув машғулотлари ўтказилади”, – дейилади унда.

Қайд этилишича, 155 ммли гаубицалар ва 120 ммли минометлардан ўт очилади. Бундан ташқари, 5 сентябрда Пиндун уездида анъанавий машғулотлар ташкил этилади.

Маълумот ўрнида, 2 августда АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пэлоси Тайванга ташриф буюрди. Шундан кейин Хитой орол атрофида йирик ҳарбий машғулотлар бошлашини эълон қилди. Ҳозирда Тайвань атрофидаги олти нуқтада ўқув машқлари бўлиб ўтмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1