Sevimli

"Салоҳият масаласи нима бўлади?"

ЖАМИЯТ 12.08.2022, 23:26
"Салоҳият масаласи нима бўлади?"

Олий ва ўрта махсус таълим вазири бугунги кунда талабалар ва уларнинг ота-оналарини қийнаётган мавзу — "перевод" масаласида ўрнатилган тартиб ҳақида гапирди.

Абдуқодир Тошқулов билан ўқишни кўчириш ва магистратурага қабул жараёнлари бўйича эксклюзив интервьюда маълум қилинишича, ўқишни кўчириш бўйича аризалар сони 5 йил ичида 22 баробарга ошган. 

Вазирнинг сўзларига кўра, 2021 йилда ўқишни кўчирмоқчи бўлганлар сони квота билан бир хил рақамларни кўрсатган.

"Бу Олий таълим тизимига яна шунча юк дегани",-дейди Тошқулов.

Вазирнинг қайд этишича, ўқишни кўчиришда ўрнатилган тартибнинг кўпгина сабаблари бор.

"Тасаввур қилинг ОТМда 2000 нафар талаба ўқишни кўчириш учун ариза ёзди. У ерда ҳар 10-12 талаба учун 1 ўқитувчи ишдан бўшатилиши керак. Қайсидир ОТМга 1500 нафаргача талабалар ўқишни кўчириб келди. Бу вазиятда 100дан ортиқ профессор ўқитувчилар ишга олиниши керак. Бу педагог кадрлар масаласида. Бугунги педагогга қўйилган компетенциялари бор профессионал шунча ўқитувчини қаердан топамиз? Коллеж ёки мактаб ўқитувчисини олиб келсак, бу қандай олий таълим бўлади? Унда сифат, салоҳият масаласи нима бўлади?",-дейди Тошқулов.

Унинг сўзларига кўра, 2-масала моддий аҳвол билан боғлиқ.

"Кўпгина ОТМлар янги қуриляпти. 30дан ортиқ Олий ўқув юртида ётоқхона янги қурилмоқда. Ҳаммаси ҳам сентябрда битмаслиги мумкин. У ижтимоий объект. Унда андозаларга амал қилинади. Шунингдек, баъзи ўқув юртларида 3 сменада ўқишмоқда. Ўқишни кўчириб келган 1000 нафар талабани қаерга жойлаштирамиз?",-дейди Олий ва ўрта махсус таълмс вазири.

Маълум қилинишича, кейингиси ҳудудий масалага бориб тақалади.

"Ҳозирда бир вилоятда 17та ОТМ бор. Ҳудудий ОТМлар бўлишининг биринчи сабаби ўша жойдаги кадрларнинг эҳтиёжини қондириш бўлса, иккинчиси ҳудудда ОТМларни кўпайтириш орқали ҳудуднинг ривожланишига эришиш. Ўша ерда олим, зиёлилар, инфратузилма ривожланишига эришиш. 1 йилда 5000дан ортиқ талаба ўқишини кўчириб кетса, уларнинг иш таъминоти нима бўлади",-дейди вазир.

Хўш, унда "перевод" бўйича нима имкониятлар бор?

Абдуқодир Тошқулов шулар бўйича ҳам интервью давомида шунга аниқлик киритиб ўтди.

"Биринчиси, таълим шаклини ўзгартириш имконияти бор. Биз бу бўйича ОТМларга топшириқ ҳам бердик. Мисол учун кундузги таълимдан сиртқи ва кечкига ўтказиш мумкин. Шунингдек, кредит-модуль тизимида ишлайдиган тизимларда академ мобиллик бор. Яъни талаба моддий техник базаси, лабаратория имкониятлари юқорироқ бўлган ОТМга бориб, 1-2 семестр ўқиб келиши мумкин. Бу яна бир имконият",-дейди у.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг сўзларига кўра, бугун муҳокама қилинаётган мавзуларнинг илдизи эскича қарашнинг инъикоси.

"Аксарият ота-оналар боласи диплом олиши учун қайси ҳудудда ўтиш бали паст, деб сўрашади. Нимага десангиз, ўқишга кириб олсин, кегин кўчириб оламиз бошқасига, дейишади. Мана ният, ана мақсад! Бу билан қаерга борамиз биз? Қани бу ерда ота-онанинг роли?",-дейди вазир суҳбат давомида.

Мавзуга доир:

"Давлат кучли бўлишингизни хоҳлаяпти"

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+16.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11048.28
USD 18.15
10657.17
EUR -111.55
191.23
RUB 2.44
1