1

"Давлат кучли бўлишингизни хоҳлаяпти"

ЖАМИЯТ 12.08.2022, 20:10
"Давлат кучли бўлишингизни хоҳлаяпти"

Абдуқодир Тошқулов ўқишни кўчириш ва магистратурага қабул жараёнлари бўйича эксклюзив интервьюда "санъаткор ва спортчига тил нега керак" қабилидаги саволларга жавоб берди.

Равшан Эрматов инглиз тилини билмаганида халқаро тоифадаги рефери бўлолмасди, дейди Олий таълим вазири.

Унинг маълум қилишича, магистратурага ҳужжат топширганларни тил сертификати билан қабул қилиш орқали коррупция буткул йўқолади.

"Келажак олимлари инглиз тилидаги базадан фойдаланишга мажбур. Бугун муҳокама қилаётган одамлар аввал билиши керак. Эртага фарзандига устозлик қиладиган одам кучли бўлиши истаяпти давлат. Магистратурада истаган одам ўқиши керак, дегани эмас. Ўзи бакалаврият сараланиш дегани, уни ичидан ҳам магистратурага сараланиш керак. Илм йўлидан юриши керак магистрант. Чунки у эртага қайтиб келадиган жойи — Олий таълим. Унда сифат бўлиши учун ҳам тил билиш зарур."

Абдуқодир Тошқуловнинг таъкидлашича, Олий таълимнинг қандай соҳасида ишлашдан қатъий назар керак бўлса, француз тилини ҳам билиш керак.

"Керак бўлса, француз, испан, форс тилини билиш керак. Ўргансин-ўргатсин. 7 ярим IELTS'га эга болага қандай дарс беради у? Эски маълумотларга эга ўқитувчи талабага нимани гапиради эртага? Бир қадам ортда бўла туриб, мустақил таълимдан қандай топшириқ бера олади?

Вазир магистратурага қабулда тил сертификати талаби қўйилишидан норозиларга қуйидагича фикр билдирди.

"Бу талаб айни вақтида қўйилди. Биз буни ихтиёрий қилганимизда натижа бўлмади. Бироқ энди мана талаб шу",-дейди Тошқулов.

Олий таълим вазирининг маълум қилишича, магистратурага тил сертификати билан қабул қилиш орқали коррупция буткул йўқолади.

Эслатиб ўтамиз, маълумотларга кўра, бу йил магистратурага қабул квотаси 16 000 нафарни ташкил этса, 11 000 га яқин ҳужжатлар топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1