Бу ҳақда Сув хўжалик вазирлиги матбуот котиби раҳбари АОКАда ўтказилган брифингдаги ҳисоботида маълум қилди.
Маълум қилинишича, республикадаги мавжуд сув омборларида сув захираси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 млр м³ кўп йиғилган.
Қайд этилишича, қўшни давлатлардаги "Тўхтағул" сув омборида 13 млрд, Қайроққумда 2,2 млрд м³ ҳамда Нурек сув омборида 10.5 млрд м³ сув мавжуд. Қўшниларда жойлашган ва бизда вегетацияда асосий масалани ҳал қилувчи сув манбаларидаги мазкур кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кўпдир.
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар телеграм канали муаллифи Эркин Абдулаҳатов Сув хўжалик вазирлиги матбуот котибининг ўқиб эшиттирган ҳисоботидан сув танқислиги бу йил сезилмаганини англаш мумкинлигини таъкидайди.
"Йил боши февраль ойида тоғларда қор заҳираси камлиги ва келаётган ёз ойлари иссиқлик кутилмаси ортидан, минтақамизда қурғоқчил мавсум бўлиши тўғрисида хавотирли прогнозлар янграган эди.
Март ойида ғарбий ҳаво оқимларининг кескин фаоллашуви ортидан, тоғларда фавқулодда кўп қор ёғиб бериши ушбу мавсум вегетация даврида сув танқисилиги билан боғлиқ вазиятни чуқурлаштирмади.
Сув хўжалиги вазирлиги ҳисоботидаги сув омборлардаги сув билан боғлиқ вазиятдан шуни тушиниш мумкинки, Ўзбекистонда сув билан боғлиқ сув танқислик бу йил кучли сезилмади. Ҳисоботда шу билан бирга сувни иқтисод қилиш билан боғлиқ технологияларни жорий қилиш статитик маълумотлари ҳам очиқланган. Республикада жами суғориладиган майдон 4,3 млн гектар бўлиб, мазкур йили 0,47 млн гектар (11%) майдонда сувни иқтисод қилувчи технологияларни қўллаш кўзда тутилган",-дейди у.






