АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда 37 даража иссиқ бўлади - “Ўзгидромет”

'Бугун Ўзбекистонда 37 даража иссиқ бўлади - “Ўзгидромет”'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун 13 август куни Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли бўлади. Чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Максимал ҳарорат 32-37° атрофида сақланиб туради.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундуз куни ҳарорат 35-37° ни ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30° бўлади.

    Бошқа янгиликлар