АсосийDunyo

Хитой яна ҳарбий машғулотини бошлайди

'Хитой яна ҳарбий машғулотини бошлайди'ning rasmi

Эртага, 22 август куни Шарқий Хитой денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказилади. Мамлакат денгиз хавфсизлиги бошқармаси буни маълум қилди, дея ёзмоқда Zamon.uz' сайти. 

Ўқ отиш билан боғлиқ амалиётлар Чжэцзян провинцияси яқинида маҳаллий вақт билан соат 02:00 дан 16:00 гача амалга оширилиши айтилади. Бу вақт оралиғида мазкур зонада кемалар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2–3 август кунлари АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Хитой қаршилигига қарамай, Тайванга бўлганди. Шундан сўнг орол атрофида ҳарбий машғулотлар бошланган.

    Бошқа янгиликлар