АсосийDunyo

Хитой армияси Тайвань атрофида жанговар ўқ отиш машқларини бошлади

'Хитой армияси Тайвань атрофида жанговар ўқ отиш машқларини бошлади'ning rasmi

Хитой Халқ Озодлик Армияси жонли отишма билан кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади. Улар Тайвань атрофидаги олтита ҳудудда бўлиб ўтади, дея хабар берди Хитой марказий телевидениеси. Бу ҳақда "kommersant.ru" ёзмоқда. 

Маълум қилинишича, машқлар маҳаллий вақт билан соат 12:00да бошланди ва 7 августга қадар давом этади.

Жорий машқлар 2 август куни, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга келган куни эълон қилинди, бу Хитой расмийларининг норозилигига сабаб бўлди ва Хитой-АҚШ муносабатларини кескинлаштирди. Пелоси хоним Америка делегацияси ҳамроҳлигида Осиё сафари доирасида оролга учиб кетди. У яқин орада Малайзия, Сингапур, Япония ва Жанубий Кореяга ҳам ташриф буюради.

Машқлар пайтида Хитой ҳукумати Тайванга парвозларни чеклади. Тақиқ орол атрофидаги олтита зонага тегишли. Бундан ташқари, Хитой Тайванга қум этказиб беришни ҳам тўхтатди ва Тайвань маҳсулотларининг айримларини импорт қилишни тақиқлади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар