АсосийJamiyat

Дарахтларга шикаст етиши ортидан Чилонзор тумани прокурори ва ИИБ бошлиғи ўзгарди

'Дарахтларга шикаст етиши ортидан Чилонзор тумани прокурори ва ИИБ бошлиғи ўзгарди'ning rasmi

Маълум муддат аввал ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида 99 туп дарахтнинг илдизи шикастлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди

Шундан сўнг масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими ва прокурорига қаттиқ ҳайфсан берилганди.

Президент топшириғига асосан, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ва прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилганди.

Айни дамда маълум қилинишича, лавозимидан озод этилган бу икки шахс ўрнига янги тайинловлар амалга оширилди.

Хусуан, Мурадов Жаҳонгир Чилонзор тумани прокурори этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Бекобод шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритган.

Муродуллаев Алишер эса Чилонзор тумани ИИБ бошлиғи бўлди. Бунга қадар у Тошкент шаҳар ИИБда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Чилонзор туманига янги ҳоким тайинлангани эълон қилинганди.

    Бошқа янгиликлар