АсосийJamiyat

"Чуқур ўйлаб, халқ билан маслаҳат қилиб, фақат референдум асосида қабул қиламиз" — Президент янгиланаётган Конституция ҳақида

'"Чуқур ўйлаб, халқ билан маслаҳат қилиб, фақат референдум асосида қабул қиламиз" — Президент янгиланаётган Конституция ҳақида'ning rasmi

Сал аввал "Янги Ўзбекистон” боғида бошланган тантанали тадбирни президент ўз нутқи билан очиб бериб, янгиланаётган Конституция юзасидан ҳам фикр билдирди.

"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман",-дейди у.

Ўзбекистон етакчиси сўзида давом этаркан, асосий муаллифи ва ижодкори ўзбек халқи бўлган – янгиланаётган Конституция бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини айтади.

"Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", - дейди Президент шундан сўнг.

У айни фурсатда ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халққа таъзим қилишини билдирди.

Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”, – деди давлатимиз раҳбари нутқининг якунида.

    Бошқа янгиликлар