АсосийJamiyat

Намангандаги "заправка"да турган юк машинаси ёниб кетди

'Намангандаги "заправка"да турган юк машинаси ёниб кетди'ning rasmi

Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 31 август куни 12:17 ларда Чуст туманида содир бўлган.

"Лайлакйўл"МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб боришганида "Газ-53" юк автомобилининг кабина қисмида ёнаётган бўлган.

"Ҳозирда ёнғин келтирган зарар ва унинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда", — дейди ФВБ ходими.

Эслатиб ўтамиз, мазкур воқеа оқибатида куйган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар