АсосийJamiyat

Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча "Афросиёб" поездлари йўлга қўйилади

'Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча "Афросиёб" поездлари йўлга қўйилади'ning rasmi

"Ўзбекистон темир йўллари" компаниясининг маълум қилишича, ушбу қўшимча қатнов 14 — 18 сентябрь Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланган ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши сабаб йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилмоқда.

767/768-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" юқори тезликдаги электропоездларининг ҳаракати  12 сентябрь кунидан 18 сентябргача 7 та рейсга йўлга қўйилади ва қуйидаги вақт оралиғида ҳаракатланади.  

  • 767-сонли "Самарқанд — Тошкент" йўналишидаги поезд "Самарқанд" вокзалидан соат 11:08да жўнаб, "Тошкент-Марказий" вокзалига соат 13:18да етиб боради.

 

  • 768-сонли "Тошкент — Самарқанд" йўналишидаги поезд "Тошкент-Марказий" вокзалидан 13:40да жўнаб, "Самарқанд" вокзалига соат 15:48да етиб боради.

 

 

    Бошқа янгиликлар