Маълум бўлишича, психотроп моддалар сақлашда гумондорлар ушланаётганда улар ўзининг машинасида қочиб кетишган.
Пойтахт ИИБ бу ҳақда хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ходимлар хизмат машинасида унинг кетидан кузатиб боришган. Қоратош кўчасидаги Damas' русумли автомашина тирбандликда тўхтаганлигидан фойдаланиб, ходимлар ҳайдовчи Ш.С.ни олдига боришади у ИИО ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатади.
Шу билан боғлиқ видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб улгурди.
Таъкидланишича, қилинган қаршиликка қарамай ППХ инспекторлари фуқарони яқин орадаги ИИБга олиб боришган.
"Мазкур ҳолат юзасидан фуқаронинг қилмишига қонуний баҳо бериш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади",-дейилади хабарда.






