1

215 нафар украиналик ҳарбий асирлар алмашинув натижасида ватанига қайтарилди

ДУНЁ 22.09.2022, 14:40
215 нафар украиналик ҳарбий асирлар алмашинув натижасида ватанига қайтарилди

21 сентябрь куни алмашув натижасида 200 дан ортиқ украиналик аскар, шунингдек, 10 нафар хорижлик Россия асирлигидан қайтарилган. Улар Украинага хиёнат қилишда гумон қилинган Виктор Медведчук ва яна 55 нафар россиялик ҳарбийга алмаштирилган.

Ҳарбий асирларни даволаш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб 21 сентябрь куни алмашиш натижасида Россия асирлигидан қайтарилганларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди. Ҳужжат штаб-квартира сайтида эълон қилинди, деб хабар беради “Укринформ”.

Қайд этилишича, агрессор давлат асирлигидан озод этишга муваффақ бўлган украиналик аскарлар орасида Украина Қаҳрамонлари Денис Прокопенко (Радис) – “Азов” алоҳида махсус кучлар отряди қўмондони, Евгений Бова – биринчи алоҳида денгиз пиёда қўшинлари қўмондони ҳамда Лев Пашко - "Азов"  рота қўмондони бор.

Штаб маълумотларига кўра, асирликдан озод этилган аскарларнинг 124 нафари офицер, 89 нафари оддий аскар ва сержантлардир.

"Ушбу алмашинув 24 февралдан бери энг йирик алмашинув ҳисобланади. Озод қилинганлар даволанади. Украина барча аскарларимиз имкон қадар тезроқ ватанга қайтиши учун ҳамма нарсани қилмоқда", - дейди Мувофиқлаштирувчи штаб. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1