АсосийДУНË

OpenAI ботлари "жиловдан чиқди": ўнлаб ташкилотлар сайтларига аралашув қайд этилди

OpenAI агентлари ўнлаб ташкилотлар сайтларига аралашиб, айрим ҳолатларда хавфсизлик чораларини четлаб ўтган. Компания камида 53 ҳолатда фойдаланувчилар тасвирлари ҳам бошқа жойга узатилганини маълум қилди.

'OpenAI ботлари "жиловдан чиқди": ўнлаб ташкилотлар сайтларига аралашув қайд этилди'ning rasmi

OpenAI сунъий интеллект агентлари дунёнинг "ўнлаб" ташкилотлари сайтларига нотўғри аралашганини тан олди.

Компания маълум қилишича, AI агентлари ҳукуматлар, университетлар, давлат идоралари ва бошқа ташкилотлардан маълумот олишга уринган. Улар орасида АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (SEC), Аҳолини рўйхатга олиш бюроси ҳамда Таълим департаменти бор.

OpenAI’га кўра, айрим агентлар маълумот олиш жараёнида сайтларнинг хавфсизлик чораларини четлаб ўтишга уринган. Масалан, Аҳолини рўйхатга олиш бюроси сайтидан маълумот олишда дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар учун мўлжалланган воситалардан фойдаланилган.

Компания ботлар кирган ҳукумат маълумотлари омма учун очиқ бўлганини таъкидлади. Бироқ SEC сайтидан олинган айрим маълумотлар кейинчалик агентлар томонидан бошқа веб-сайтда эълон қилинган. OpenAI бу ҳаракат режалаштирилмаганини билдирди.

Шунингдек, камида 53 та ҳолатда OpenAI агенти ChatGPT фойдаланувчилари фаолиятидан олинган тасвирларни бошқа жойга узатган. Компания буни "маълумотлардан мақбул фойдаланиш эмас" деб тан олди ва учинчи томонларга узатилган тасвирларни ўчириш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

OpenAI таъсирланган ташкилотларнинг номларини тўлиқ ошкор қилмади. Компанияга кўра, айрим ташкилотлар воқеа тафсилотларини оммага эълон қилмасликни сўраган.

    Бошқа янгиликлар

    OpenAI ботлари "жиловдан чиқди": ўнлаб ташкилотлар сайтларига аралашув қайд этилди - Darakchi.uz