АсосийДУНË

"Миллиардлаб одам ҳалок бўлиши мумкин": Билл Гейтс сунъий интеллект хавфи ҳақида

У давлатларни ИИ ривожини назорат қилиш ва хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.

'"Миллиардлаб одам ҳалок бўлиши мумкин": Билл Гейтс сунъий интеллект хавфи ҳақида'ning rasmi

Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши инсоният учун жиддий хавфларни келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди. Унинг айтишича, сунъий интеллектдан ёмон ниятда фойдаланиш оқибатида миллиардлаб инсонлар ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин.

Гейтс бу ҳақда NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Сунъий интеллект, шубҳасиз, миллиардлаб одамларнинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган воқеаларни бошқариш учун етарлича кучли", — деди у.

Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект технологияларининг имкониятлари тобора кенгайиб бораётгани сабабли, улардан ёмон ниятда фойдаланиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Гейтснинг фикрича, бугунги кунда инсонларнинг ёмон ниятлари замонавий сунъий интеллект воситалари билан бирлашса, катта кўламдаги хавфли оқибатлар юзага келиши мумкин.

Миллиардер сунъий интеллект соҳасида фаолият юритаётган компанияларнинг ўзини ўзи назорат қилиши етарли эмаслигини айтди. Унинг фикрича, технология ривожини назорат қилиш жараёнида давлатлар ҳам фаол иштирок этиши керак.

Гейтс АҚШ ҳукуматини сунъий интеллектдан хавфсиз фойдаланиш бўйича қонунчиликни кучайтиришга чақирди. Шунингдек, у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва сиёсатчиларни сунъий интеллект хавфсизлиги, кафолатлар ва технология устидан мониторинг масалалари муҳокамасига жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар

    "Миллиардлаб одам ҳалок бўлиши мумкин": Билл Гейтс сунъий интеллект хавфи ҳақида - Darakchi.uz