“Ўзбекнефтгаз” АЖ янги ташкил этиладиган қуйидаги лавозимларга чет эл компанияларида тегишли йўналишларда иш тажрибасига эга юқори малакали ўзбекистонлик ва чет эллик мутахассис (экспат)ларни ишга қабул бўйича очиқ танловда иштирок этишга таклиф этади:
• Ички аудит хизмати бошлиғи (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);
• Рақамлаштириш ва автоматлаштириш Лойиҳа офиси раҳбари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);
• Харидлар бўйича Лойиҳа офиси раҳбари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);
• Геология департаменти бошлиғининг ўринбосари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);
• Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти бошлиғи ўринбосари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);
• Иқтисод ва режалаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);
• Капитал қурилиш ва лойиҳалаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);
• Бурғулаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи раҳбари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида);
• Қудуқларни капитал таъмирлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи раҳбари (лавозим талабномаси инглиз тилида/рус тилида).
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишга қабул қилинган номзодлар билан 12 ойлик шартнома имзоланади. Рақобатбардош ойлик маош ва ижтимоий кафолатлар тақдим этилади.
Очиқ танловда қатнашиш учун номзодлар анкета-резюмеларини танланган лавозимни номини электрон хат мавзусига ёзиб, resume@ung.uz электрон почта манзилига 2022 йил 9 октябрь санасига қадар қабул қилинади.
Ҳурматли номзодлар! Лавозим талабларига мос келмаган номзодларга жавоб хати юборилмаслигини маълум қиламиз!