Ёлқин Тўйчиевнинг “Эврилиш” фильми XXVII Бусан халқаро кинофестивалининг (27th BUSAN International Film Festival) “KIM Jiseok Award” номинациясида ғолиб деб топилди. Бу ҳақда Киномотографияни ривожлантириш агентлиги хабар қилди.
“Эврилиш” фильми Афғонистон уруши ҳақида. Унда Ғарб қарашлари бўйича ёритилган халқаро воқеликлар ўзгача ракурсда кўрсатиб берилган. Асар қаҳрамони Рустам - Афғонистон урушига чақирилган ўзбекистонлик совет аскари. Режиссёр тарихий воқеа ва шахс тақдири ўртасидаги муносабатга алоҳида эътибор беради. Шунингдек, фильмда Совет Иттифоқининг парчаланиш тарихи, улкан бойлик орттирган Рустам ва унинг танишлари ҳаётидаги ўзгаришлар ҳикоя қилинади.