“Отатурк маданият маркази” (АКМ) кўкрак бези саратонининг эрта ташхисига эътиборни ошириш учун 3 кун давомида пушти рангли нур билан ёритилган. Таксим майдонида жойлашган Истанбулнинг “Санъат ва маданият” маркази Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти” томонидан эълон қилинган кўкпрак бези саратони ҳақида хабардорлик ва огоҳлик ойини қўллаб-қувватлаш учун 15 октябрга қадар пушти рангга бурканади. Таксим майдонига ҳар куни миллионга яқин одам ташриф буюради.
Лойиҳа ҳақида гапирган “Отатурк маданият маркази” Бош санъат директори Ремзи Бухарали: “Санъат ўзининг таъсир кучи билан ҳар томонлама омманинг онгини оширади. “GE Health Care” ширкати ташаббуси билан биз аёллар саломатлиги учун муҳим бўлган кўкрак бези саратонига эрта ташхис қўйишга эътиборни қаратиш ўта муҳимлигига урғу бериш учун “АКМ” нинг рамзий биносини пушти ранг билан ёритамиз. Пушти чироқлар санъат томошаларидан баҳраманд бўлиш учун келган ва Таксим майдонига ташриф буюрган одамлар учун ўзига хос эслатма бўлиб ҳизмат қилади.”
Кўкрак бези саратони 30 % аёлларда энг кўп учрайдиган саратон туридир, ҳар 8 аёлдан 1 нафари учун хавф туғдиради. Шунга қарамай, бу эрта ташхис қўйиш билан бир вақтнинг ўзида олдини олиш ва даволаш мумкин бўлган касаллик тури ҳисобланади. Шу сабабли, “Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти” октябр ойи “Кўкрак бези саратони ҳақида хабардорлик ва огоҳлик ойи” деб эълон қилинганидан бери кўкрак бези саратони тўғрисида огоҳликни ошириш учун дунё бўйлаб тадқиқотлар олиб бормоқда. Туркиянинг энг муҳим маданият ва санъат муассасаларидан бири ҳисобланган “АКМ” аёллар саломатлиги учун муҳим масалага эътибор қаратиш мақсадида 3 кун давомида пушти рангда ёритилади.