1

Фарғонадаги ИИБ биносидан мурдаси чиққан 15 ёшли ўсмир ҳодисаси ортидан икки нафар ходим ишдан олинди

ЖАМИЯТ 12.11.2022, 12:43
Фарғонадаги ИИБ биносидан мурдаси чиққан 15 ёшли ўсмир ҳодисаси ортидан икки нафар ходим ишдан олинди

Фарғонада 15 ёшли вояга етмаган шахс жорий йил 17 октябрь куни Фарғона вилояти ИИБ муассасасида вафот этганлиги ҳақидаги хабарларкенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати “darakchi.uz”га қўшимча маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни Қўқон шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ётоқхонасида икки нафар вояга етмаган тарбияланувчилар ўзи билан бирга тарбияланаётган вояга етмаган Р.А.га тан жароҳати етказганлиги аниқланиб, Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда юқоридаги 2 нафар вояга етмаган тарбияланувчилар қамоққа олинган.

Воқеа содир бўлган кунда навбатчилик қилган 2 нафар ИИО ходими тарбияланувчиларни назоратсиз қолдириб, жанжални олдини олмаганлиги учун, ИИО сафидан бўшатилиб, ходимларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун вилоят прокуратурасига тақдим қилинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1