1

“Дада дегин” фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 30.11.2022, 11:58
“Дада дегин” фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди

Кинематография агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази  ва “Киномания” киностудияси ҳамкорлигида суратга олинган, режиссёр Муҳаммадисо Абдулхайировнинг “Дада дегин” фильмини “Киночилар уйи” кинотеатрида ёпиқ премьераси ўтказилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Драма жанрида суратга олинган мазкур картинада узоқ йиллардан буён фарзандсизликдан қийналаётган оилада кечган воқеликлар тўғрисида ҳикоя қилинади. Бош қаҳрамон Ботир ака ўзи бефарзанд аммо бешик ясовчи уста образида гавдаланади. Унинг ҳаётдан ягона илинжи фарзандли бўлиш ёҳуд бола тилидан чиққан “дада” каломини эшитиш эди.  

Унинг фарзандсизлиги туфайли атрофидагиларнинг унга нисбатан ёмон муносабати фильмда яққол кўзга ташланади.  

Ботир аканинг рафиқаси Гавҳар болалар уйида тарбиячи бўлиб ишлайди. У ишлайдиган болалар уйида Сардор исмли тарбияланувчига             эр-хотиннинг меҳри тушиб қолган ва охир оқибат улар болани асраб олишга қарор қилишади.

Фильмдаги асосий конфликт бола асраб олиш қароридан сўнг бошланади. Бундан ташқари, бешик ясаш сирлари, бешик учун фойдаланиладиган турли анжомлар ва бошқа қизиқарли кадрлар филмдан жой олган.  



 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1