АсосийJamiyat

Қаршида бир оиланинг 3 нафар боласи ис газидан заҳарланиб, улардан бири вафот этди

'Қаршида бир оиланинг 3 нафар боласи ис газидан заҳарланиб, улардан бири вафот этди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида яна ис газидан заҳарланиш қайд этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, 11.12.2022 йил 11 декабрь куни соат 10:20 ларда Қарши шаҳри, Пахтазор маҳалласида яшовчи вояга етмаган, 2009 йилда туғилган И.И. яшаш хонадонида газ прлитасидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Шунингдек, марҳумнинг укалари — вояга етмаган, 2013 йилдда туғилган О.И. ва  2011 йилда туғилган Б.И. заҳарланиш аломатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қаршида бир оиланинг уч аъзоси, Жиззахда 63 ёшли аёл ва унинг икки невараси, Хоразмда ижара уйда икки фуқаро ва Қашқадарёда 17 ёшли қиз, Наманганда қайнонa, келин ва набира, Фарғонада 3 кунлик келин-куёв, Чинозда эр-хотин 3 ойлик чақалоғи билан  ис газидан заҳарланиб вафот этган эди. Шунингек, сал аввал Хоразмда 9 кишилик оила ис газидан заҳарланиб, икки инсон ҳалок бўлган ва Бухородаги хонадонда содир бўлган ёнғинда эр-хотин ва уларнинг уч нафар фарзанди вафот этди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар