АсосийJamiyat

Бугун ўқитувчи — фаррош, уйма-уй юрувчи, пул йиғувчи, комиссия учун официант, мактаб қоровули - Саида Мирзиёева (видео)

'Бугун ўқитувчи — фаррош, уйма-уй юрувчи, пул йиғувчи, комиссия учун официант, мактаб қоровули -  Саида Мирзиёева (видео)'ning rasmi

Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири Саида Мирзиёева олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган "Заковат" олимпиадасидаги чиқишида маълум қилди

"Бугун ўқитувчи —  ҳокимлик тадбирларининг хизматчиси, уйма-уй юриб статистика йиғувчи, қарзларни йиғувчи текин ходим, фаррош, келган комиссиялар учун официант, ошпаз, зерикарли тадбирларда бўш зални тўлдирувчи, мажбурий обуначи, тунгги навбатчи ва мактаб қоровули... Мактабчи? Афсуски, фарзандларимизга таълим бераётган ўқитувчилар йиллар давомида ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳимоясиз, қадрсиз бўлди. Президентимиз айтганларидек, барча муаммоларнинг ечими - таълимда. Унинг устуни эса ўқитувчи, муаллимдир!  Бугун шундай жамият қуришимиз керак-ки, унда ўқитувчининг қадри ҳам, қадди ҳам баланд бўлиши зарур! Бутун жамият ўқитувчини ҳимоя қилиб, уни мажбурий меҳнатга, турли қўшимча ишларга жалб қилишга қарши турсагина, бунга эриша оламиз Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганлар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши керак. Бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутиляпти”,- деган Мирзиёева. 

 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар