АсосийJamiyat

Нодир Жонузоқ янги лавозимга тайинланди

'Нодир Жонузоқ янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Уюшма ахборот хизмати хабар беришича, тадбирда ташкилий масала кўрилган.

Шу вақтгача Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Нодиржон Жонузоқович Холбўтаев раиснинг Ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нодир Жонузоқ Президент маслаҳатчиси ўринбосарлигидан кетганлиги хабар қилинганди.

    Бошқа янгиликлар