АсосийJamiyat

⚡️Шоир Нодир Жонузоқ Президент Администрациясидаги лавозимидан озод қилинди

'⚡️Шоир Нодир Жонузоқ Президент Администрациясидаги лавозимидан озод қилинди'ning rasmi

Халбутаев Надиржон Жанузакович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Нодир Жонузоқ 2022 йилнинг апрел ойида Дилшод Кенжаев ўрнига президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинлангунга қадар 2019 йилнинг декабридан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

    Бошқа янгиликлар