АсосийJamiyat

Фарғонада ҳам уч ёшли бола “Док-1 Макс” сиропидан заҳарланди

'Фарғонада ҳам уч ёшли бола “Док-1 Макс” сиропидан заҳарланди'ning rasmi

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимида 3 ёшли  бола Док-1 Макс сиропини ичиши натижасида доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов ЎзАга маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Қувасой шаҳридан бўлган беморнинг умумий аҳволи оғир, ҳушида. Болага тасдиқланган даволаш стандарти асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

“Вилоятдаги вазиятни шахсан ўзим назоратга олганман. Яна бир бор аҳолимиздан иситма туширадиган дори воситаларини фақат шифокор тавсияси ва назоратида қабул қилишни сўрайман. Қолаверса, фарзандларимизга шифокорнинг аниқ тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан дори препаратларини бермасликни илтимос қилиб қоламиз”, — деган Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда  "Dok-1 Maks" дори воситасидан болалар ўртасидаги ўлим ҳолатлари аниқланган эди. Шундан сўнг ССВ Ўзбекистонда "Dok-1 Maks" дори воситаларини дорихоналардан қайтариб олишни бошлади  ва  сироп иши бўйича ўрганиш натижаларини эълон қилди. 

Ҳозирча, дорининг салбий таъсири оқибатида вафот этган болалар сони 20 нафарга етган. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ушбу воқеалар ортидан Қирғизистонда ҳам  “Dok-1 Maks” дори воситаларини сотиш тақиқланди. 30 декабрдан бошлаб эса Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Ўзбекистондаги барча дори воситаларининг савдоси тўхтатилди.

Сал аввал Тошкентда ҳам ўнлаб бола "Док-1 Макс, Цинепар Кид, Амбронол..." Яна 10 га яқин бола Тошкентдаги 16-шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар