Бироз аввал, Самарқандда “Dok-1 Maks” дорисини қабул қилган болаларда оммавий ўлим кузатилгани айтилмоқдалиги ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди:
"Самарқанд шаҳрида “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари оқибатида ножўя таъсирлар кузатилгани гумон қилинган беморлар ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус ишчи гуруҳи вилоятда ўрганиш олиб бормоқда.
Унинг таркибига вазирлик, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ходимлари, болалар нефрологи, педиатр каби малакали мутахассислар киритилди. Улар ҳар бир гумон қилинган бемор бола анамнези бўйича чуқур таҳлил ўтказмоқда. Хулоса натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади" дейилади хабарда.