Қирғизистонда “Dok-1 Maks” дори воситаларини сотиш тақиқланди

ДУНЁ 23.12.2022, 18:51
Қирғизистонда  “Dok-1 Maks” дори воситаларини сотиш тақиқланди

Қирғизистонда “Dok-1 Maks” препаратининг савдоси тўхтатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, 24.kg хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда ушбу дори воситасидан болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг аниқланиши сабабли Ҳиндистоннинг Marion Biotech Pvt компанияси томонидан ишлаб чиқарилган  “Dok-1 Maks” препаратини Қирғизистонда қўллаш тўхтатилган.

"Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, 2022 йил 23 декабрдан бошлаб Қирғизистон ҳудудида савдони вақтинча тўхтатишга қарор қилинди. Намуналар таҳлил қилиш учун Марказий таҳлил лабораториясига юборилди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам 22 декабрдан ушбу дори воситасининг савдоси вақтинча тўхтатилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1