АсосийJamiyat

⚡️“Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди (видео)

'⚡️“Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди (видео)'ning rasmi

Ҳиндистон давлатининг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компаниясига тегишли бўлган “Док-1 Макс” дори воситаcи мамлакатимизга “Quramax Medical” МЧЖ томонидан импорт қилиниб, савдога чиқарилган, дея хабар бермоқда ДХХ ахборот хизмати.

Таъкидланишича, препарат уй шароитида болаларга шифокор рецептисиз, ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лаборатор ўрганишларига кўра, “Док-1 Макс” сиропининг таркибида мавжуд бўлган “этиленгликоль” моддаси бемор саломатлигида жиддий салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, “Док-1 Макс” сиропи меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга жавоб бермайди.



Ҳозирда ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар