АсосийJamiyat

Қашқадарёда 1 ёшли болакай вафотидан олдин "Док-1 Макс" дорисини ичгани маълум бўлди

'Қашқадарёда 1 ёшли болакай вафотидан олдин "Док-1 Макс" дорисини ичгани маълум бўлди'ning rasmi

Бироз аввал Қашқадарёда 2021 йилда туғилган бола "Док-1 Макс" дорисини истеъмол қилганлиги оқибатида вафот этди, деган хабарлар тарқалган эди. Вилоят прокуратурасининг текширувлари натижасида хабар ўз тасдиғини топди.

Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, Деҳқонобод туманида яшаган 14.08.2021 йилда туғилган Х.Ш 5 кун давомида ўз турар жойида “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиб келиб, соғлиги ёмонлашганлиги сабабли 27.12.2022 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий маркази Қашқадарё филиалига олиб келиниб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 28.12.2022 йилда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Кеча Тошкент шаҳрида ҳам бир болакай ушбу дорини истеъмоли оқибатида вафот этгани айтилган эди. Бу дори сабаб вафот этган болалар сони 20 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДХХ Самарқандда 18 боланинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар